Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

АГМК — «Локомотив». Превью

Баҳо:
+ | -

АГМК Суперлигадаги мағлубиятсиз сериясини давом эттираётган ягона жамоа бўлиб турибди.

Ўтказилган 9 турда АГМК 6 ғалаба ва 3 дурангдан кейин 21 очко тўплаган ҳолда пешқадам «Пахтакор»дан атига 1 очко ортда қолиб, 2-ўринга мустаҳкам жойлашган.

Бу галги рақиб Ўзбекистоннинг қаторасига 3 маротаба чемпиони ҳисобланган Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси. Айни пайтда Андрей Фёдоров қўл остида шуғулланаётган "темирйўлчилар" ўтказилган 9 турда 4 ғалаба ва 5 мағлубият қайд этиб, 12 очко билан жадвалда 8-ўринда бормоқда.

Бўлажак тўқнашув жамоаларнинг барча мусобақадаги умумий ҳисобда 24-беллашувига айланади. Ўзаро ўйинларда устунлик рақиб "Локомотив" тарафида. Ўтказилган 23 ўйинда "темирйўлчилар" 15 ғалаба қайд этишган. Шунингдек, АГМК 4 маротаба "Локомотив" устидан ғалабани тантана қилишга эришган. Қолган яна 4 учрашувда эса ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати: 26-49.

Бўлажак баҳсга Миржалол Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штаби АГМКни жиддий тайёрлашмоқда. Жамоа учинчи бор танаффусдан кейин чемпионатни тикламоқда. Дастлаб старт ва қаторасига икки рестарт. Шу боис мураббийлар штаби қисқа фурсатда футболчиларни аввало жисмоний ҳолатини тиклаш ва техник-тактик тарафлама пухта тайёрлашга жиддий эътибор қаратишди.

Ёзги трансфер ойнаси очилгач ҳар иккала жамоа сафида баъзи ўзгаришлар руй берди. Хусусан ўтган йил АГМКга келган Эркин Байдуллаев «Қизилқум»га трансфер қилинди. «Локомотив»нинг ҳам икки аъзолари Игнатий Нестеров ва Ойбек Қиличев чемпионат аутсайдери «Қизилқум»га ўтиб кетди. «Локомотив» ўнг қанот ҳимоячиси Даврон Ҳошимов эса «Навбаҳор»га кетди.

Хабарингиз бор, биринчи давранинг охирги тур ўйинларигача чемпионат Тошкент шаҳри ва вилоятида марказлаштирилган форматда ўтказилади. Шу боис АГМК нейтрал мезбон сифатида «Локомотив»га қарши баҳсни 17 август куни соат 19:00да «Бунёдкор» стадионида ўтказади.

Киритилди: 11:14, 17.08.2020.
Ўқилди: 1908 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6769]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3298]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2903]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2383]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2362]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1952]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1902]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1894]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1878]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1858]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.