Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Ромелу Лукаку Европа лигаси рекордини яна янгилади

Баҳо:
+ | -

"Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукаку Европа лигаси финалида "Севилья" дарвозасига гол уриб, ўзига тегишли рекордни яна янгилади.

Бельгиялик форвард Европа лигасининг кетма-кет 11та учрашувида гол уришга муваффақ бўлди. Лукаку "Интер" сафида Европа лигаси доирасида 6та ўйинда 7та гол урди. Аввалроқ футболчи турнирнинг 1/16 финал босқичида бўлиб ўтган «Лудогорец»га қарши ҳар иккала ўйинда (2:1, 2:0), кейин эса «Хетафе»га қарши нимчорак финал баҳсида (2:0), чорак финалда «Байер»га қарши учрашувда (2:1) ҳамда "Шахтёр"га қарши ярим финал баҳсида (5:0) ҳам гол урган эди.

"Интер" жорий мавсумни Чемпионлар лигасида бошлаб, гуруҳда 3-ўринни эгаллагани учун ўз иштирокини Европа лигасида давом эттирди.

Лукаку сўнгги марта 2014/2015 йилги мавсумда «Эвертон» сафида Европа лигасида иштирок этганида, гуруҳ босқичининг 5-туридан бошлаб, чорак финал босқичи учрашувларига қадар кетма-кет 5та ўйинда 8та гол урган эди.

27 ёшли Лукаку жорий мавсумда "Интер" сафида барча мусобақалар доирасида 51та ўйинда майдонга тушиб, 34та гол урди ва 5та голга узатма берди. Унинг "нерадзурри" билан шартномаси 2024 йилга қадар тузилган.

Европа лигасидаги голли ўйинлар серияси бўйича иккинчи натижа Алан Ширерга тегишли бўлиб, у кетма-кет 8та учрашувда гол урган эди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:45, 22.08.2020.
Ўқилди: 3162 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4531]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2803]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2787]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2676]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2560]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2547]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2498]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2349]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2279]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2202]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик