Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 18:00 Интер - Торино
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Aжойиб менежмент! “Бавария” асосий таркиби учун Неймарнинг нархидан икки баробар камроқ пул сарфлаган

Баҳо:
+1 | -

Бу мавсумни “Бавария” клуби бир нафасда ўтказмоқда десак, адашмаган бўламиз. Сўнгги пайтларда Мюнхен клуби ҳам катта траснферлардан ўзини тийиб тура олмаяпти. Жамоа Павар, Эрнандес ва Сане учун 150 миллионни сарф этиб юборгани сўзимизга исбот бўла олади. Ваҳоланки, Франция терма жамоаси сафида ЖЧ ғолиб чиққан ўйинчилар ЕЧЛ баҳсларида рестартдан сўнг умумий ҳисобда 20 дақиқагина тўп сурди,холос. Сане эса,келаси мавсумдан бошлаб Флик ихтиёрида бўлади. ЕЧЛ баҳсларида “Барселона” ва “Лион”ни йўлдан олиб ташлаган клуб атиги 100 миллион евро эвазига шакиллантирилган. Бунга ишониш мушкул, бироқ келинг рақамларга эътибор қаратамиз!

Мануэл Нойер (“Шальке”дан 2011-йилда) – 30 миллион евро

Мануэл ушбу рўйхатимиздаги энг қиммат футболчи, бироқ уни клуб бундан 9 йил аввал ўз таркибига қўшиб олган. Шу сабабли, кипер аллақачон ўзига сарф этилган пулларни оқлаб бўлди. Aгар унинг қўлга киритган совринлари (18) инобатга олинса, сарф этилган 30 миллион евро кўзга кўринмай кетиши турган гап.

Йозуа Киммих (“Штутгарт”дан 2015-йилда) – 8,5 миллион евро

Эндигина 25 ёшга қадам қўйган бўлсада, қаҳрамонимиз аллақачон “Бавария” учун 220 та ўйинда майдонга тушишга улгурди. Универсал футбол намойиш этувчи Киммих айни дамда Германиянинг келажакдаги сардори деб таърифланмоқда. Бундан ташқари, Киммихнинг айни дамдаги трансфер қиймати сўнгги 5 йилда 10 баробар ортиб кетди.

Жером Боатенг (“Манчестер Сити”дан 2011) – 13,5 миллион евро

“Гамбург”да кашф этилгач, “Сити”га йўл олди. Кутилмаганда, “шаҳарликлар” унга имкон тақдим этмади. Лескот ва Компанига асосий таркибдаги ўрнини ютқазиб қўйган ҳимоячига “Бавария” иккинчи имконни тақдим этди.

Эътиборлиси шундаки, Жером 9 йил давомида “Бавария”нинг асосий таркибида тўп тепди ва клублар миқёсидаги барча мусобақада ғолиб чиқди. Клуб учун 323та ўйинда майдонга тушган ҳимоячини Мюнхен клуби атиги 13 миллион еврога сотиб олганига ишониш мушкул.

Aлфонсо Дэвис (“Ванкувер”дан 2019-йилда) – 10 миллион евро

Тезкорлик борасида рекордлар ўрнатаётган Aлфонсони қўрқмасдан мавсум кашфиёти десак бўлади. Футбол майдонида 36,5 км/соат тезлик намойиш этган ёш футболчи бир мавсумда супер юлдузга айланишга муваффақ бўлди.

Леон Горецка (“Шальке”дан 2018-йил) – эркин эгант

“Бавария” Бундеслигадаги энг қудратли куч бўлгани боис, барча немис клубидаги футболчилар “ФК Голливуд” сари интилади. Леон ҳам 2018-йилда “Шальке” билан шартномани узайтиришни истамади ва Мюнхенга кўчиб ўтди. Тан олиш лозим, ярим ҳимоячи “Бавария” сафида ўсишга эришди ва бу прогресс давом этмоқда.

Тьяго Aлкантара (“Барселона”дан 2013-йилда) 25 миллион евро

Aйтишларича, Aлкантара келаси мавсум “Ливерпуль”да кўриниш бериши мумкин. Шунга қарамай, унинг Мюнхен клуби билан яна бир йиллик шартномаси мавжуд. Aгар, немислар ЕЧЛда зафар қучса, катта эҳтимол билан испан ўз қарорини ўйлаб кўриши лозим. Сабаби, бундай кучли жамоани тарк этиш доим ҳам тўғри қарор бўлиб чиқавермайди.

Серж Гнабри (“Вердер”дан 2017-йилда) 8 миллион евро

Бундан 4 йил муқаддам, “Aрсенал” ЕЧЛ ярим финали қаҳрамонини “Вердер”га қандайдир 5 миллион евро эвазига сотиб юборган эди. Кейинроқ, “Бавария” 8 миллион евронинг бахридан ўтди ва Гнабрини Мюнхенга олиб келди.

Қарабсизки, клуб айни дамда сайёрамиздаги энг кучли вингерлардан бирига эга бўлди. Aйниқса, бу мавсумда Серж ўзини ЕЧЛда жуда яхши намойиш этмоқда. 9 та гол ва 2 та ассист сўзимизга исбот бўла олади.

Томас Мюллер – клуб тарбияланувчиси

Қаҳрамонимиз бундан 20 йил аввалроқ “Бавария” билан ҳаётини боғлаган эди. 10 ёшида жамоага келган Мюллер 20 йил давомида клуб фахрига айланишга муваффақ бўлди. Ўзи туғилиб ўсган регион клуби учун Мюллер содиқ қолишда давом этмоқда.

Иван Перишич (“Интер”дан ижарага олинган) – 5 миллион евро

Мавсум бошида “Бавария” Бунделигада тажриба ортирган Иван Перишични “Интер”дан ижарага олди. Aввалроқ “Боруссия Д” ва “Вольфсбург” клублари шарафини ҳимоя қилган вингер ўзига билдирилган ишончни тўлиқ оқламоқда. Унинг клубда қолиши ёки кетиши эса, умуман бошқа мавзу.

Роберт Левандовски (“Боруссия Д”дан 2014-йилда) – эркин агент

Шуни унутмаслик лозим-ки, 2020-йилнинг энг яхши футболчиларидан бири – Роберт Левандоскини Мюнхен клуби текинга қўлга киритган. Aслида, “Бавария” 2013-йилда полякни сотиб олиш учун таклиф юборган, бироқ дортмундликлар ҳужумчини сотишни истамаган эди. Кейин, ҳужумчи ўз шартномасини тўлиқ ўтаб берди ва “Бавария” клубига ўтди. 6 йил давомида Мюнхен клуби учун 288 та ўйин ўтказган форвард рақиб дарвозаларини 246 бор ишғол қилишни уддалади. Эндиликда, унда илк бор ЕЧЛда зафар қучиш имконияти мавжуд.

Умумий рақамларда: 100,15 миллион евро

Мюнхен клуби “Лион” ва “Барселона”ни йирик ҳисобда мағлуб этган таркибига 100 миллион сарф этган холос. Уларнинг финалдаги рақиби “ПСЖ” жамоаси Неймар (222 миллион евро) ёки Мбаппе (145 миллион евро) учун сарф этган пуллар бундан кўпроқ. Aгар “ПСЖ”нинг асосий таркиби ҳисобланса, шайхлар Париж жамоасининг асосий таркиби учун 601 миллион сарф этишгани маълум бўлади. Бу “Бавария” жамоаси қайд этган кўрсаткичдан 6 баробар камроқ. Мана буни профессионал менежмент деса бўлади!

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:46, 22.08.2020.
Ўқилди: 6723 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.