Рой Джонснинг чўққига чиққан даврида Ринг қироллари кўрсатувимда ҳар бир жангини қолдирмай шарҳлаб борардим. Уни такрорланмас услуб эгаси, натижа эмас мухлислар эътиборини устун қўядиган, вазни оғир аммо тезлиги максимал буюк чемпион сифатида эслаб қолганмиз. Энди қайтмоқчи. Бунгаку эътирозим йўқ. Майк Тайсон билан жанг ўтказмокчи, бунга ҳам қарши эмасман. Лекин.. буларнинг нияти спортча рақобат эмас! Жанг қоидалари эълон қилингандаёқ шубҳа пайдо бўлди. Муддати ўзгарганда шубҳам кучайди. Сиз билан бизнинг ностальгия туйғуларимиз, ҳурматимиз ва соғинчимиздан фойдаланиб, рингда бири ёлғондакам сериялар ижро этиб, бири эса икки уч марта машҳур хук зарбаларини ҳавога йўллаб миллионларни қўлга киритишмоқчи ҳолос. Керак эмас бундай шоу. Жанг бўлса агар нормал одатий қоидалар киритилсин, ёши инобатга олиниб раунди камайтирилсин майли, аммо аввалгидек рақибни йўқ қилиб ташлаш туйғуси билан чиқишсин. Бошқача ҳолда бу буюк чемпионларни кўришни истамаган бўлардим.