«Барселона» клуби афсонаси Карлес Пуйоль жамоа сардори Лионель Мессининг жамоани тарк этиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.
«Ҳурмат ва ҳайрат, Лео. Дўстим, сени қўллаб-қувватлайман», – дея ёзди Пуйоль Твиттер орқали.
Аввалроқ Месси "Барселона" раҳбариятига факс юбориб, жамоани тарк этиш истаги борлигини маълум қилган эди.