«Челси» «Интер»га ярим ҳимоячиси Нголо Кантенинг нархини маълум қилди.
Миланликлар бош мураббийи Антонио Конте собиқ шогирдини «Интер»да кўрмоқчи. «Челси» франциялик футболчи учун 50 миллион евро сўрамоқда, дея хабар қилмоқда «Sports.fr».
Аввалроқ «Челси» бир қатор футболчилари билан хайрлашиши мумкинлигини хабар қилинганди. Улар орасида Канте ҳам бор эди.
Канте 2019/20 йилги мавсумда Англия Премьер Лигасида 22 ўйин ўтказиб, учта гол уришга эришди.