Кириш Регистрация

«Милан» Ибраҳимович билан янги шартнома имзоланишини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Милан» клуби расмий сайти ҳужумчи Златан Ибраҳимович билан шартнома имзоланишини маълум қилди.

Томонлар ҳали янги шартномага имзо чекишмади, аммо бу иш тез орада амалга оширилади. Швециялик футболчи билан бир йиллик шартнома тузилади.

«Мен уйга қайтишни истардим. Янада яхшироқ натижаларга эришиш учун энди биз ишлашни бошлаймиз. Аввал ҳам айтганимдек, мен бу ерга клуб тумори бўлиш учун эмас, натижа келтириш, "Милан"ни ўз жойига қайтариш учун келганман. Биз 6 ой ажойиб вақтни ўтказдик, аммо ҳеч нарса ютмадик.

Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Умид қиламан, тез орада мухлисларни стадионда кўраман. Чунки, жамоага ишқибозлар керак. Улар қувончдан сакрашларини истаймиз. Forza Milan», — деди Ибраҳимович Милан аэропортига ташриф буюрганидан сўнг.

38 ёшли Ибраҳимович А сериянинг якунланган мавсумида 18та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урди ва 5та голга узатма берди.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 06:29, 30.08.2020.
Ўқилди: 2695 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6484]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5324]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3588]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2685]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2280]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2236]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2209]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2183]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2116]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2039]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.