Хитой Суперлигасининг 8-турида «Шанхай СИПГ» ўз майдонида «Тяньцзинь Тэда»га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 29-дақиқасида Одил Аҳмедов бурчакдан узатилган тўпга жарима майдони ташқарисидан тўхтатмасдан зарба берган ҳолда супер гол муаллифига айланди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Халк Аҳмедовнинг узатмасидан кейин шанхайликларнинг иккинчи голини урди. Танаффус арафасида ҳисоб қисқариши мумкин эди, бироқ меҳмонлар пенальтидан унумли фойдалана олмади.
Иккинчи бўлимда майдон эгалари яна икки бор рақиб дарвозасига йўл топа олди. 72-дақиқада Оскарнинг узатмасидан сўнг Марко Арнаутович ҳисобни йирик кўринишга олиб келган бўлса, орадан ўн дақиқа ўтиб бразилиялик ярим ҳимоячи ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Жао Хунлюе ҳисобни қисқартирди.
«Шанхай СИПГ» очколарини 20 тага етказиб олган ҳолда пешқадамликни сақлаб турибди. «Тяньцзинь Тэда» (1) эса сўнгги ўринда бормоқда.
Хитой Суперлигаси, 8-тур.
«Шанхай СИПГ» — «Тяньцзинь Тэда» 4:1
Голлар: 1:0 – 29 Аҳмедов, 2:0 – 45 Халк, 3:0 – 72 Арнаутович, 4:0 – 82, пенальти Оскар, 4:1 – 90+2 Жао Хунлюе.
«Шанхай СИПГ»: Ян Сзюнлин, Фу Хуан, Юй Жуй (Хе Гуан, 62), Вей Жен, Ван Шенчао, Арнаутович (Сзя Боян, 83), Оскар, Люй Венсзюн, Аҳмедов (Лин Чуанъи, 62), Ян Шиюань, Халк (Рикардо Лопес, 62).
«Тяньцзинь Тэда»: Тен Шанкун, Жао Хунлюе, Бай Юефен (Тан Вансун, 46), Жен Кайму, Жун Хао, Лю Ян, Лю Жофан, Бастианс, Жао Инсзе, Ачимпонг, Жонатан.
Огоҳлантиришлар: Лю Ян (39), Оскар (86).