Ўзбекистон - Тожикистон терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик учрашувидан кейин меҳмон терма жамоа бош мураббийи Усмон Тошев матбуот анжуманида қатнашди.
- Аввало, бизни жуда яхши, меҳмондўстлик билан кутиб олганингиз учун раҳмат. Яхши ўйин бўлди. Ушбу ўйиннинг ташкилий ишлари осон бўлмади. Барчага раҳмат. Бу ўйин бизга керак эди. Ўйин давомида кўрдим, 6-7 ой давомида йиғилмаган футболчиларнинг ҳаракатлари ёмон эмас. Ўйин темпини кўтариш биз учун қийин бўлди. Йигитларнинг бир-бири билан тил топишиш ёмон эмас, бундан кўнглим тўлди дея оламан.
- Ўртада катта узилиш бўлди, шу сабабли ўртоқлик учрашувлари орқали футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхши савияда ушлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Футболчининг жисмоний ҳолати паст бўлса ҳам кўп нарсага эриша олмайди. Октябр, ноябр ойларида ҳам ўртоқлик учрашувлари ташкил қилишга ҳаракат қиламиз.
- Ўзбекистонда футболчилар кўп. Термага номзодлар доимо кўпчиликни ташкил қилган. Бизда эса кучли футболчилар кўп эмас. Иккита футболчимиз кела олмади. Футболчиларда ҳаяжон бор эди. Асосий тайёргарлик барибир чемпионатда бўлади.
- Кейинги босқичга иккинчи ўрин билан чиқиш муаммо эмас. Навбатдаги гуруҳдан чиқишда қийналамиз. Мянма билан ўйинда мағлуб бўлдик. Бу бизга қимматга тушмаса бўлгани. Қолган ишлар ёмон эмас.