Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Шота Арвеладзе: «Қийин тақвимга қарамай, йигитлар яхши ўйнашмоқда»

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" бош мураббийи "Бухоро" билан учрашувдан кейин матбуот анжуманида ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

- Биринчи навбатда "Локомотив" клуби раҳбариятига стадион учун раҳмат айтаман. "Бухоро" раҳбариятига ҳам раҳмат айтмоқчиман. Улар ҳозирги тиғиз тақвим вақтида Муборакда эмас, Тошкентда ўйнашга рози бўлишгани учун миннатдормиз.

Мураббий алмашганидан кейин "Бухоро"нинг ўйинида ўзгаришлар бўлди. Жамоа анча тартибли ўйнай бошлашди. АГМК билан ажойиб ўйнаб дуранг қайд этишди, "Машъал"га қарши баҳсда кутилмаганда битта гол ўтказиб юборди. "Бухоро" Ўзбекистон учун камдан-кам учрайдиган тактикада ўйнайди. 5-2-3, буни немисча тактика дейиш мумкин. Бундай тактикада ҳимояни ёриб ўтиш қийин бўлади. Биз йигитларга бунга қарши қандай ўйнаш кераклигини тушунтирдик. Биринчи таймда кўплаб вазиятлар яратдик, иккита гол урдик. Иккинчи таймда бироз суръатни туширдик, аммо вазиятлардан фойдаланиб иккита гол урдик. Шу орада рақиб ҳам 2-3 марта қарши ҳужумга ўтди.

Умуман олганда, қийин баҳс бўлди. Ўйиндан олдин тартиб жуда ҳам муҳим эканлигини тушунтирдим. Танаффусдан кейин 6та ўйин ўтказдик ва энг қийин тақвим бизники эди. Йигитлар ҳар уч кунда ўйнашмоқда. Улар робот эмас, аммо чиройли ўйин намойиш этишмоқда.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 21:48, 05.09.2020.
Ўқилди: 2558 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.