Кай Хаверц Лондоннинг «Челси» клуби футболчиси сифатида дастлабки интервьюсини берди. Кай куни кеча расман лондонликлар футболчисига айланди.
«Менинг ўтишимда Лэмпарднинг роли муҳим бўлди, мен уни футболчилик даврида ёқтирардим. Мен Фрэнкнинг ўйинларини кўп кузатганман. Ўйлайманки, мен ундан кўп нарсаларни ўрганганман. У жуда камтар ва ёқимли йигит, унинг қўл остида ўйнашни интизорлик билан кутяпман.
Лэмпард гол уришни яхши кўрарди, мен ҳам бу ҳолатни ёқтираман. У менинг кейинги ривожланишимга катта ёрдам беради, ўсишим учун керакли бўлган кўрсатмаларни беради. Ишга киришишни сабрсизлик билан кутяпман.
Менинг иштиёқим жуда баланд, "Челси"да тажрибали ва ёш футболчилар жуда кўп. Умид қиламанки, биргаликда катта муваффақиятларга эришишимиз мумкин», - деди Хаверц "Челси" клуби расмий сайтига берган интервьюсида.