Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Жейми Каррагер: Лионель Мессини АПЛда кўришдан жуда хурсанд бўламан, аммо «Ливерпуль»да эмас

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини Премьер Лигада кўриш истагида экани ҳақида гапирди.

"Мессини АПЛда кўришни истайман, гарчи унинг «Манчестер Сити»да ўйнаши «Ливерпуль»нинг соврин учун курашини қийинлаштирадиган бўлса ҳам.

Уни ҳар бир турда кузатишни, унинг иштирокидаги ўйинларни жонли кўришни, таҳлил қилишни истардим. Келаси йили «Манчестер Сити» уни қўлга киритадиган бўлса, жуда хурсанд бўлардим.

Бу ғалати эшитилиши мумкин, аммо уни «Ливерпуль»га ўтишини хоҳламаган бўлардим. Менимча, «Ливерпуль»да жамоавий интизом «Манчестер Сити»га қараганда катта рол ўйнайди, «шаҳарликлар» эса афсунгарлик қила оладиган алоҳида ўйинчиларга таянади.

Шунингдек, келишувнинг молиявий томони мияни портлатиб юборади ва мазкур трансфер кийиниш хонасига қандай таъсир қилиши ҳам номаълум.

Яна бир савол — молиявий фейр-плей нима бўлади? Бу борада ҳозирча ҳеч нарса билмайман, аммо Месси Англияга келадиган бўлса, бу АПЛ учун жуда яхши бўлади." — деди Жейми Каррагер, «Ливерпуль» собиқ футболчиси, ТВ эксперти.

Эслатиб ўтамиз, Месси август ойида «Барселона» тарк этиш истагида эканини маълум қилди ва «Манчестер Сити»га йўл олишни хоҳлаганди. Бироқ каталон клуби уни қўйиб юборишни истамади ва аргентиналик футболчи «Барселона»да қолишини маълум қилди. Унинг амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:15, 06.09.2020.
Ўқилди: 4057 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.