Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Coca Cola Суперлига. Биринчи давра рамзий терма жамоаси

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлиганинг биринчи давраси қизғин ва курашларга бой тарзда ўтди. Ортда қолган 13 тур давомида эса кўплаб футболчилар ажойиб ўйинлар ўтказиб, ўзларини кўрсатишга эришдилар. ЎзПФЛ мана шундай футболчилардан иборат рамзий терма жамоа тузди.

Дарвозабон

Ўткир Юсупов – “Навбаҳор”

Жамоа барқарор ўйин намойиш эта олмаётган бўлсада, Ўткир Юсупов мавсумни юқори савияда ўтказмоқда. Мавсум бошидан то ҳозиргача жамоанинг энг яхши ўйинчиси бўлиб турибди. Юсупов биринчи даврада энг кўп сэйв амалга оширди ва ушбу амплуадаги бошқа ҳамкасблари орасида етакчи бўлиб турибди.

Дарвозага берилган аниқ зарбаларни қайтариш: Битта ўйинда ўртача 4.8та зарба – 83%.

Мурод Холмуҳаммедов – ўнг қанот ҳимоячиси. “Қўқон-1912”

Мурод Холмуҳаммедов ўз амплуасида ҳозирча Ўзбекистон чемпионатида жамоасига энг кўп фойда келтираётган футболчи ҳисобланади. Қанот ҳимоячиси бўлишига қарамай, рақиб дарвозаси олдида асосий хавф айнан Мурод томонидан амалга оширилади. Бурчак тўплари, аутлар, стандарт вазиятлар, жарима тўплари ва пенальти – буларнинг барчаси Холмуҳаммедов томонидан амалга оширилади. Шунингдек, жамоанинг асосий тўпурари ва ассистиенти ҳам айнан 70-рақам эгасидир.

Гол – 8та

Пас - 3та

Ойбек Рустамов – марказий ҳимоячи. “Қўқон-1912”

Рақиб ҳужумини бартараф этишда чемпионатнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири айнан Рустамовдир. Тўпни рақибдан олиб қўйиш, ҳимоядаги яккакурашларда унинг статистик кўрсаткичлари бошқа ҳимоячилар билан таққослаганда ажойиб кўрсаткичларга эга.

Яккакурашлар: Ўртача бир ўйинда 19та – 58%

Нажмиддин Нормуродов – марказий ҳимоячи. “Машъал”

“Машъал” айни дамда чемпионатнинг энг тартибли жамоаларидан бири ва бу тартибли жамоанинг асосий ютуғи – тартибли ҳимоядир. Нажмиддин Нормуродов жамоанинг асосий марказий ҳимоячиси ҳамда яккакурашларда бошқа жамоадошларидан яхшироқ кўрсатгичга эга. Буни статистика ҳам тасдиқлаши мумкин.

Яккакурашлар: Бир ўйинда ўртача 14та – 63%

Мурод Тошматов – чап қанот ҳимоячиси. АГМК

Мурод Тошматов – энг кўп кросслар амалга оширадиган, ўйин давомида барчадан кўпроқ югурадиган ва қанотдан рақиб жамоаси дарвозасига энг кўп хавф соладиган футболчидир. Унинг кросслари аллақачон АГМКнинг дастхатига айланиб улгурган. Майдонни яхши кўра оладиган, рақиб дарвозаси томон аниқ пас узатадиган ҳимоячи ҳозирда чемпионатнинг энг яхши қанот футболчиларидан бири бўлиб турибди.

Гол – 1та

Ассист – 5та

Йован Жокич – таянч ярим ҳимоячиси. АГМК

Сербиялик футболчи рақиб ҳужумини тўхтатишда чемпионатда тенгсиз футболчилардан бири саналади. Шунингдек, футболчи АГМКнинг ҳимоя ва ҳужум чизиғини боғлаб берувчи энг асосий фигурадир. Аниқроқ айтганда, АГМКнинг бугунги ўйин услубини белгилаб берувчи футболчи.

Гол – 3та

Пас – 1та

Жалолиддин Машарипов – ҳужумкор ярим ҳимоячи. “Пахтакор”

Ушбу футболчи ҳақида фақатгина битта таъриф бериш мумкин – биринчи давранинг энг яхши футболчиси.

Гол – 2та

Пас - 7та

Ойбек Бозоров – ярим ҳимоячи. “Насаф”

“Насаф”нинг ёрқин ўйинлари асосан жамоанинг ажойиб бўлган ярим ҳимоя чизиғи билан боғлиқ. Қаршиликлар чемпионатда энг тезкор футболчиларга эга жамоа саналишади. Асосий қурол эса – Ойбек Бозоровдир. Тезкор, ажойиб техника соҳиби ва жозибали дрибблингга эга футболчи чемпионатнинг айни дамдаги энг ёрқин футболчиларидан биридир.

Дрибблинглар: Ўртача бир учрашувда – 7та – 62% муваффақиятли амалга оширилган

Нурилло Тўхтасинов – ярим ҳимоячи. “Бунёдкор”

“Бунёдкор ҳозирда биринчи давра якунларига кўра энг ҳужумкор жамоалардан бири. Қувноқ ва ностабил жамоа бўлсада, “Бунёдкор” истеъдодли футболчилари билан мақтана олади. Бу мавсумда Нурилло Тўхтасинов жамоада бошқалардан ажралиб турибди. Муҳим голлар уриб, “қалдирғочлар”га кўп ҳолларда ёрдам бермоқда.

Гол – 4та

Пас – 1та

Драган Черан – ҳужумчи. “Пахтакор”

Аввалги мавсум тўпурари ушбу мавсумда ҳам гол уришдан тўхтамаяпти ва ҳозирча чемпионат тўпурари бўлиб турибди.

Гол – 13та

Игорь Сергеев – ҳужумчи. “Пахтакор”

Битта жамоадан икки ҳужумчининг рамзий терма жамоага кириши ғалати ҳолат. Аммо, “Пахтакор” сафида Игорь Сергеев яна аввалги биз билган Игорь Сергеев сифатида порламоқда. Меҳнаткаш, астойдил тер тўкадиган ҳужумчини Арвеладзе қайтадан кашф қилди. Игорь Сергеев рамзий терма жамоага ҳақли футболчи эканини исботлади ва бу унинг меҳнати самарасидир.

Гол – 10та

Манба: pfl.uz
Киритилди: 20:33, 06.09.2020.
Ўқилди: 2699 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.