Италия терма жамоаси ҳимоячиси Леонардо Бонуччи Миллатлар Лигаси доирасида Нидерландия терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган учрашувдан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ван Дейк ва Кьеллинилар - дунёнинг энг яхши ҳимоячилари. Ван Дейк ўзининг ажойиб ўйинини Англияда кўрсатди, у "Олтин тўп" учун муносиб. Нидерландия терма жамоаси ҳимоячисининг ҳимоя услуби бошқача. У жисмонан ҳимояланади, биз эса тактик жиҳатдан", - Бонуччининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда TMW.