Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

WBA рейтингида Шаҳрам ва Шоҳжаҳонни ортда қолдираётган боксчи Ботир Аҳмедов навбатдаги жангида рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди

Баҳо:
+ | -

Профессионал бокснинг супер енгил вазн (63,5 кг) тоифасида рингга чиқаётган Ботир Аҳмедов (8-1, 7 КО) АҚШда ўзининг навбатдаги жангини 6 сентябрь, якшанба куни (Тошкент вақти билан 7 сентябрь эрта тонгда) ўтказди.

Ботухон Гўзгеч номи билан машҳур боксчи профессионал рингдаги 8-жангида филиппинлик Рей Пересга (24-12, 8 КО) қарши жанг қилди. Тўқнашув 10 раунддан иборат бўлиши белгиланганди. Аммо Ботир 1-раунддаёқ рақибини нокаутга учратди ва муддатидан аввал ғалабани қўлга киритди. Шу тариқа Аҳмедов WBA Regular камари учун асосий даъвогарга айланди.

Қайд этиш жоиз, Аҳмедов фаолиятидаги илк ва ҳозирча ягона бўлган мағлубиятини 2019 йил 28 сентябрда Марио Барриосга (25-0, 16 КО) қарши жангда қабул қилиб олганди.

Маълумот учун, Аҳмедов 1990 йил 20 декабрда Ўзбекистонда туғилган. У 2010 йилларда Украина ва Туркия бокс терма жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 2017 йилдан эътиборан эса профессионал боксда фаолият олиб бормоқда. Боксчи учта давлат — Россия, Украина, Туркия фуқаролигига эга.

Аҳмедов 2016 йил Риода ўтган Олимпиада ўйинларида -64 кг вазн тоифасида Туркия номидан қатнашган ва чорак финал баҳсида германиялик Артём Арутюнянга мағлуб бўлган. Эслатиб ўтамиз, ушбу вазн тоифасида олтин медал финалда озарбайжонлик Лоренцо Сотомаёрни мағлуб этган, ўзбекистонлик Фазлиддин Ғоибназаровга насиб этганди.

Таъкидлаш керак, Ботир Аҳмедов ҳаракат қилаётган профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик яна икки боксчи бор. Булар — Шаҳрам Ғиёсов ва Шоҳжаҳон Эргашев. WBA рейтингида ушбу боксчилар кетма-кетликда жойлашган: Ботир Аҳмедов — 5-ўринда, Шаҳрам Ғиёсов — 6-ўринда, Шоҳжаҳон Эргашев эса 7-поғонадан ўрин олган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:09, 07.09.2020.
Ўқилди: 11456 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [2802]

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [2531]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2408]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2341]

Каннаваро Юрген Клопп билан бирга ишлашни хоҳлайди [2247]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2157]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2114]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [2021]

«ПСЖ» «Реал» хавбекини нишонга олди [1988]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [1882]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.