«Реал» ярим ҳимоячиси Марко Асенсио тиббий кўрикдан ўтди. Натижада унинг тиззасидаги жароҳат у қадар жиддий эмаслиги маълум бўлди.
У Ла лига доирасида 20 сентябрь куни "Реал Сосьедад"га қарши ўйингача тайёр бўлмайди. Аммо кейинги тур баҳсларида у майдонга тушиши мумкин.
Марко Испания терма жамоаси машғулотида жароҳат олиши натижасида унинг тиззаси шишиб кетган эди.