"Челси" ярим ҳимоячиси Н'Голо Канте жамоасини ўзгартириши мумкин.
La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, "Интер" 29 ёшли яримҳимоячи учун 50 миллион евро тўлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, 2019/20 йилги мавсумда Канте барча турнирларда 28 учрашувда қатнашди ва 3 та гол урди.
Transfermarkt портали футболчининг қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда.