Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Рўзиқул Бердиев: "Нестеров – Ўзбек футболи афсонаси"

Баҳо:
+ | -

"Насаф" - "Қизилқум" учрашувидан кейин жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ғалаба учун майдонга тушгандик. Ўйинга тузган режамиз ҳам амалга ошди. "Қизилқум" таркибида тажрибали футболчилар кўп эди, сўнгги ўйинларда улар тўпни ўзларида ушлаб тура олаётганди. Рақиблар тўпга эгалик қилаётган пайтда уларга босим ўтказишимиз керак эди ва буни йигитлар яхши уддалашди. Шунингдек, биз рақибларга қараганда тезроқ ўйнашимиз керак эди. Ўйлайманки, буни ҳам йигитлар яхши бажарганини барча кўрди. Вазиятларнинг барчасидан ҳам фойдалана олмадик. Тан олиш керак, Нестеров бугун жамоани бир неча муқаррар қоллардан қутқариб қолди. Бугун 3 очко олиш учун 4та гол етарли бўлди. Барчани ғалаба билан табриклайман. Бугун сифатли ва мазмунли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Ҳозирги футболнинг талаби - тезроқ ҳаракат қилиш ва тезроқ ўйлаш керак. Футболчиларни шунга ўргатяпмиз. Рақибга босим ўтказиб, тўпни иложи борича ушлаб туриш керак. Футболчиларим буни эплашяпти.
- Дарвозабон - ярим жамоа. Игнатий Нестеров шундай дарвозабонлардан бири. Бугун йирик ҳисоб қайд этилиши сиз учун қанчалик кутилмаган бўлди?
- Йирик ҳисобда ғалаба қозонишни таҳмин қилмаган эдик. Нестеров ҳақида қанча гапирсангиз ҳам, таъриф берсангиз ҳам жуда оз. Нестеров футболимиз афсонаси, у ўзбек футболи учун кўп нарса берган. Умуман олганда рақиблар таркибидаги кўплаб футболчилар тажрибали эди. Ўйиндан аввал шундай рақибни кўриб, бугун сизлар йирик ҳисобда ютасиз, дейишганида кўпчилик ишонмасди албатда. Лекин биз учун ўйин шундай яхши кечди-ки, биз вазиятларни голга айлантира олдик. Шу сабабдан рақиблар очилишга мажбур бўлди ва биз қарши ҳужумлардан унумли фойдаландик.
- Дилавер Хариснинг жамоадан кетишини қандай баҳолайсиз?
- У жамоага киришиб кета олмаётганини ўиз англаб етди ва шартномани бекор қилдик.
- Траоре вақтида қайтди деб ўйлайсизми?
- Траорени "Динамо"га ижарага берган эдик. Бироқ улар негадир уни олиб қолишмади. Унга имконият берамиз, у юқори потенсиалли футболчи. Гавдасига нисбатан техникаси ҳам яхши. Шу боисдан уни асосий таркибга кира оладиган футболчи сифатида етиштира оламиз, деган умиддамиз ва бунга ҳаракат қиламиз.
- "Насаф"нинг логотипини ўзгаришини қанчалик истагандингиз?
- Биринчидан бу мухлисларнинг талаби эди. Биз мухлислар учун барчасига тайёрмиз. Клубдаги инсонлар бу борада жиддий ишлади ва алмаштиришди. Мухлисларга ёққан бўлса бўлди.
- "Насаф" жуда шижоатли жамоа. Бироқ "Пахтакор"га қарши ўйинда бу кўринмади.
- "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин ҳам айтгандим. Уларга қарши ўйнаш жуда қийин. "Пахтакор"га қарши ўйинда катта куч йўқотиб, "Бунёдкор" билан баҳсда қийин ҳолатга тушиб қолишимиз мумкин эди. Тўғрисини айтганда, "Бунёдкор"га қарши ўйинда яхши ҳолатда бўлиш учун "Пахтакор" билан секин ўйнашга қарор қилдик.

Киритилди: 01:17, 11.09.2020.
Ўқилди: 3642 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.