"Сент-Этьен" ҳимоячиси Уэсли Фофана "Лестер"га ўтишга рози бўлди.
- "Лестер"га рад жавобини берганимда ақлдан озган бўлар эдим, - дея Фофананинг сўзларини келтирди L'Equipe нашри.
Аввалроқ, инглиз клуби 19 ёшли франциялик футболчи учун 25 миллион евро тўлашга ва беш йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр эканлиги маълум бўлганди.
Маълумот учун, химоячи ўтган мавсумда мавсумда 14 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.