Кириш Регистрация

АПЛ. «Ливерпуль» Салоҳнинг хет-триги эвазига дебютантни қийинчилик билан мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг амалдаги чемпиони «Ливерпуль» мавсумнинг дастлабки тури доирасида узоқ йиллик танаффусдан кейин Премьер-лигага қайтган "Лидс Юнайтед" устидан қийинчилик билан ғалаба қозонди.

Лидсликлар ўйин давомида 3 марта ортда бориб, ҳар сафар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Ўйин тугашига 3 дақиқа қолганида эса ҳакам "Лидс" дарвозаси томон пенальти белгилади. Салоҳ 11 метрли жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, жамоасига ғалаба келтирди.

Мисрлик футболчи янги мавсумни "хет-трик" билан бошлади. "Ливерпуль"нинг яна бир голи Виржил ван Дейк ҳисобига ёзилди.

АПЛ, 1-тур
Ливерпуль – Лидс 4:3 (3:2)
Голлар: 1:0 – 4, пенальти Салоҳ, 1:1 – 12 Харрисон, 2:1 – 20 ван Дейк, 2:2 – 30 Бэмфорд, 3:2 – 33 Салоҳ, 3:3 – 66 Клих, 4:3 – 88, пенальти Салоҳ.
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд (Матип, 89), Гомес, ван Дейк, Робертсон, Кейта (Фабиньо, 58), Вейналдум, Салоҳ, Хендерсон (Джонс, 66), Мане, Фирмино.
Лидс – Мелье, Кох, Эйлинг, Даллас, Стрейк, Филлипс, Эрнандес (Робертс, 62), Клих (Шеклтон, 81), Харрисон, Элдер Кошта, Бэмфорд (Родриго, 62).
Огоҳлантириш: Фирмино (76).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:24, 12.09.2020.
Ўқилди: 4654 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13773]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3544]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3500]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3114]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2649]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2611]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2277]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2252]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1617]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик