Лондоннинг «Челси» клуби собиқ футболчиси ва Италиянинг «Кальяри» клуби собиқ бош мураббийи Жанфранко Зола "Ювентус" клуби бош мураббийи Андреа Пирло ҳақида фикр бирдирди.
«Мен «Вест Хэм» клубини қабул қилиб олган пайтимда менда тажриба бўлмаганди. Пирлонинг вазияти қандай эканлигини жуда яхши тушунаман. Бироқ, унга янада қийин бўлади, чунки у мамлакатнинг амалдаги чемпионини қабул қилиб олди.
Андреа мураббийлик борасида ҳам ажойиб мутахассис. У тез ривожланади ва «Ювентус»да муваффақият қозонади, — деди Зола.