Москванинг "Спартак" клуби бош мураббийи Доменико Тедеско РПЛнинг 7-тур доирасида ЦСКА (1:3) клубидан қабул қилиб олган мағлубият ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйинни бошида яхши прессинг уюштирдик, тўпни назоратимизга олдик ва биринчи гол мантиқий эди. Кейин иккита оддий голларни ўтказиб юбордик. Биринчиси бурчакдан. Стандарт вазиятда ҳимоячиларимиз шунаки ўз ишларини бажаришлари керак эди. Лекин, ҳимоячилар ЦСКА футболчиларини ўтказиб юборишди. Қўшимча дақиқаларда бизнинг фойдамизга аут бўлди. Билмадим, нима учун тўпни тезлик билан ўйинга киритишди, кейин тўпни йўқотдик, қарши ҳужум ва иккинчи голни ўтказиб юбордик. Шундан сўнг, учрашув натижаси ўйиндан олдин ҳал бўлгандек бўлди. Иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилдик, очиқроқ ўйин кўрсатдик ва учинчи голни ўтказиб юбордик", - Тедесконинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда СЭ.