"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе 18 сентябрь, жума куни жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи коронавирусга чалингани учун 2 ҳафталик карантин муддатини ўтади. Франциялик футболчи машғулотга қайтганига қарамай, у Лига-1нинг 4-туридан ўрин олган "Ницца"га қарши баҳсни ўтказиб юборади.