Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Зидан: «Бэйл билан ўртамизда ҳеч қачон муаммо бўлмаган»

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан ҳужумчи Гарет Бэйлнинг «Тоттенхэм»га ўтиши борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Унинг кетишида одамлар мени айблаётганидан хафа бўлмадим. Чунки, аслида бундай эмас. Вазият мураккаброқ. Фақат шуни айтишим мумкинки, ўртамизда ҳеч қандай муаммо бўлмаган. У "Реал" сафида эришган ютуқларни ҳеч ким ундан тортиб олмоқчи эмас.

Гаретга муваффақият тилайман. Мен у билан гаплашмадим. Бэйл "Мадрид"да амалга оширган ишлар — ажойиб. Бу борада баҳслашилмайди. Чунки у кўплаб совринларни қўлга киритди ва юқори савия намойиш этди. Ҳаёт шундай.

Менинг фикрим ўзгармайди: ўйинчи нима қилишни истаётгани муҳим аҳамиятга эга. Биз клуб ва ўйинчилар билан кўп ишларни амалга оширдик. Елкамдан тоғ ағдарилдими? Йўқ, боиси, мен бунда оғирлик ҳис қилмагандим. Бэйл билан муаммога дуч келмаганман. Шунчаки турли сабабларга кўра у камроқ ўйин амалиётига эга бўлди. Менинг ишим шундай: Гарет бўлмаса, бошқаси майдонга тушади», — деди Зидан.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 23:09, 19.09.2020.
Ўқилди: 3532 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.