Кириш Регистрация

"Бунёдкор" - АГМК: превью

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 16-тури доирасида АГМК Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси билан тўқнашади.

Бўлажак ўйин ушбу жамоаларнинг ўзпро барча мусобақалардаги умумий ҳисобда 33-учрашувига айланади. АГМК ва "Бунёдкор" қарама-қаршилиги тарихига назар соладиган бўлсак, ўтказилган ўйинларда 7 маротаба жамоамиз ғалабани тантана қилган, 6 бор дуранг қайд этилган ва 19 марта "Бунёдкор" ғалаба қозонган. Тўплар нисбати ҳам "қалдирғочлар" фойдасиға: 61-35.

АГМКни Миржалол Қосимов, "Бунёдкор"ни эса Вадим Абрамов бошқараётгандан буён ушбу жамоалар учун бўлажак ўйин ҳисоб бўйича олтинчи баҳсга айланади. Ўтган йили ҳар учала фронтда дуч келган АГМК ва "Бунёдкор" беллашувларида чемпионат доирасида "Бунёдкор" Олмалиқда ғалаба қозонган бўлса, Тошкентдаги ўйинда АГМК "қалдирғочлар"га имконият қолдирмай мағлуб этганди. Шунингдек, Лига Кубоги ва Ўзбекистон Кубоги доирасидаги учрашувларда АГМК яққол устунлик билан ғалабани тантана қилганди. Жорий мавсум эса биринчи даврада жамоамиз “қалдирғочлар”ни ишончли тарзда мағлуб этишганди.

Айни пайтда жамоалар турнир жадвалида ёнма-ён жойлашишган. АГМК 30 очко билан 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Бунёдкор" 29 очко тўплаган ҳолда "Насаф" билан 3-ўринни бўлишиб турибди.

Маълумот ўрнида: АГМК Ўзбекистон миллий чемпионатлари тарихидаги 355-учрашуви остонасида турибди. Жамоа элитада ўтказилган 354 ўйиндан 127таси ғалаба қозонган, 151 мағлубият ва 76 беллашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати: 488-514.

"Бунёдкор" жорий мавсум фақатгина икки бор мағлубиятга учраган. Мавсумдаги илк мағлубиятни айнан жамоамиздан қабул қилган "қалдирғочлар" иккинчи бор мамлакат чемпиони "Пахтакор"га имкониятни бой беришганди.

Учрашувни иқтидорли ҳакам Жасур Мухторов бошқариб боради. Бу Мухторовнинг жамоамиз иштирокидаги 7-ўйинига айланади. Мазкур ҳакам бошқарган баҳсларда АГМК 4 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган.

Суперлига, 16-тур.

22 сентябрь, сешанба

«Бунёдкор» — АГМК

“Бунёдкор” стадиони.

Бошланиш вақти: 18:00

Манба: АГМК матбуот хизмати
Киритилди: 23:37, 21.09.2020.
Ўқилди: 2825 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6967]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3378]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3126]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2967]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2129]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1983]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1939]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1932]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1794]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1716]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик