Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-0 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Регби бўйича терма жамоамизга Жанубий Африка Республикасидан мутахассис таклиф қилинади

Баҳо:
+ | -

Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ҳамкорликда йўлга қўйилган Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларимизни Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёрлаш бўйича олиб борилаётган режалар тақдимоти давом этади. Бугун Ўзбекистон регби федерацияси мазкур мусобақаларга тайёргарлик бўйича ўз режалари билан ўртоқлашди.

Тақдимотни федерация вакили Данил Куликов намойиш қилди ва федерация ўз олдига қўйган режалар ҳақида батафсил гапириб берди. Унинг таъкидлашича, айни пайтда Жанубий Африка Республикасидан мутахассис жалб қилиш бўйича музокара олиб борилмоқда ва яқин вақт ичида терма жамоамизда хорижлик мураббий фаолият бошлайди. Онлайн йиғилишда Олимпия ўйинлари дастурига киритилган 7х7 регби йўналиши бўйича терма жамоамизнинг айни пайтдаги ҳолати, Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма олиш имкониятлари муҳокама қилинди. Ўз навбатида федерация вакиллари томонидан бунинг учун МОҚ ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги қайси йўналишларда ёрдам беришлари мумкинлиги ҳақида айтиб беришди.

“Тан олиш керак, бизда жамоавий ўйин спорт турлари бўйича терма жамоаларимиз вакилларининг мунтазам шуғулланишлари учун база йўқлиги муаммо бўлиб келган. Регби учун ҳам Республикамизда йиғин ташкил қилиш учун етарли шароитга эга жой топса бўлади. Бунинг учун федерация мутасаддилари ўзларига керакли деб билган майдонни танлашса, биз Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан қолган масалаларда ёрдам беришга тайёрмиз”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Йиғилиш давомида тақдимот бўйича қўшимча саволлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 19:13, 23.09.2020.
Ўқилди: 2253 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [6853]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5140]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3059]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2888]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2862]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2135]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2099]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1418]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1309]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1179]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик