Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ ҳимоячиси Дани Алвес Луис Суареснинг жамоадан кетиши ҳақида фикр билдирди.
— Афсуски, бу ҳақиқатдан биз азалдан биламиз. Клуб буни йилдан йилга кўрсатиб келмоқда. Гап фақат ғалаба ёки мағлубиятда эмас, балки, ҳурматда ҳамдир. Улар эса ҳурмат қилиш нима эканлигини билишмайди, — деб пост қолдирди Алвес ижтимоий тармоқларда.