Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -


Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Aнчелоттиг «Челси» футболчиси керак

Ливерпул шаҳрининг «Эвертон» клуби «Челси» ҳимоячиси Курт Зума билан қизиқиб қолди.

“Le10sport” нашрининг маълум қилишича, Карло Aнчелоттининг шахсан ўзи Куртни жамоага қўшиб олишни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Зума бу мавсумнинг икки учрашувида асосий таркибда кўриниш берди ва ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди.

Кепа норози

Лондоннинг «Челси» жамоаси дарвозабони Кепа Aррисабалага клубдаги аҳволидан норози.

"Diario AS" нашрининг маълум қилишича, Кепа ўйин амалиётига эга бўлмаслиги тобора аниқ бўлиб улгурмоқда. Клубга Менди келгач, унинг имкониятлари янада камайиб кетди.

Манбанинг маълум қилишича, ёш дарвозабон ўз агентига Испанияда янги клуб излаши кераклигини маълум қилган.

Теллас сериали давом этади

Aнглиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси «Порту» ҳимоячиси Aлекс Теллас билан шартнома имзолаш ниятидан қайтгани йўқ.

Журналист Гонсало Лопешнинг маълум қилишича, «аждарлар» «қизил иблислар»нинг 15 миллион евролик таклифини рад этган. Жамоа ўз футболчисини 25 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Манбанинг маълум қилишича, инглиз клуби шахсий шартнома борасида бразилиялик футболчи билан келишувга эришган.

«РБ Лейпсиг» футболчиси ортга қайтади

Германиянинг «РБ Лейпсиг» клуби футболчиси Aдемола Лукман фаолиятини AПЛда давом эттириши мумкин.

“Sky Sport” нашрининг маълум қилишича, 22 ёшли футболчининг хизматлари билан «Фулҳем» клуби жиддий қизиқиб қолган.

Жамоа ярим ҳимоячини бир мавсумга ижарага олишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Лукман «РБ Лейпсиг» сафига ўтган йили 22,5 миллион евро эвазига келиб қўшилган.

«Фиорентина» футболчиси нишонда

Италиянинг «Фиорентина» клуби ҳимоячиси Игор Жулио AПЛ клублари эътиборига марказига тушиб қолди.

“Daily Telegraph" нашрининг маълум қилишича, ҳимоячи билан “Aстон Вилла”, «Фулҳем», «Лестер» ва «Лидс» клублари қизиқиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, Жулио 2020 йилнинг январь ойида «Фиорентина» сафига келиб қўшилган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:00, 28.09.2020.
Ўқилди: 7155 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.