Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

«Милан»га ҳужумчи керак

Итлиянинг «Милан» клуби «Буд-Глимит» клуби ҳужумчиси Енс Хеуг билан қизиқиб қолди.

«Football Italia» нашрининг маълум қилишича, «россонерилар» 20 ёшли ҳужумчининг трансфери борасида келишувга эришган. Манбанинг маълум қилишича, ҳужумчи учун клуб 5 миллион евро сарф этади.

Эслатиб ўтамиз, Енс Норвегия чемпионатининг 18 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14 та гол ёздириб қўйди.

«Шпорлар» жиддий киришмоқда

Aнглиянинг «Тоттенҳем» клуби «Интер» ҳимоячиси Милан Шкрьинярни қўлга киритишдан воз кечмаяпти.

Италия нашрларининг маълум қилишича, «шпорлар» Миланни қўлга киритиш учун Хуан Фойтни трансферга қўйишга қарор қилган.

Манбанин маълум қилишича, Фойтнинг трансферидан келиб тушган сумма 10 миллион евро бўлиши тахмин қилинмоқда. Шу йўсинда, клуб «Интер» талаб қилаётган 45 миллион еврони жамғармоқчи.

Эслатиб ўтамиз, «Интер» «Тоттенҳем»нинг 35 миллион евролик таклифини рад этган эди.

Сарр нишонда

Aнглиянинг «Уотфурд» клуби ярим ҳимоячиси Исмиал Сарр фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин.

«Daily Telegrahp» нашрининг маълум қилишича, «қизил иблислар» Жейдон Санчонинг ўрнини айнан Сарр билан тўлдиришга қарор қилган.

Манбанинг маълум қилишича, «Манчестер Юнайтед» Сарр билан шахсий шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда.

«Ювентус»да муаммо!

Туриннинг «Ювентус» жамоаси Сами Ҳедира борасида муаммоли вазиятга дуч келди.

«Tuttosport» нашрининг маълум қилишича, 33 ёшли футболчи «Ювентус» билан ўртадаги шартномани бекор қилиш эвазига 6 миллион евро товон пули талаб қилмоқда.

«Юве» раҳбарлари эса, Ҳедирага 3 миллион евродан кўп бермоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Ҳедира билан МЛС ва Қатар чемпионтларидан таклифлар келиб тушмоқда.

Пакета «Лион»да?!

«Милан» ярим ҳимоячиси Лукас Пакета фаолиятини «Лига 1»да давом эттириши мумкин.

«L'equipe» нашрининг маълум қилишича, «тақачилар» Пакетани бир мавсумга сотиб олиш шарти билан ижарага олишни режалаштирмоқда. Мавсум якунлангач, унинг трансфери учун «Лион» 18 миллион евро тўлаши талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, Лукас Пакета 2019 йилнинг январь ойида клуб сафига келиб қўшилди ва 37 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3 та ассист ва битта гол мавжуд.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 15:13, 29.09.2020.
Ўқилди: 7632 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.