Каталониянинг "Барселона" клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штегеннинг фикрича, унинг жамоаси жорий мавсумда совринлар учун кураш олиб боради.
"Барселона" футболчилари ҳар доимгидек майдонга ғалаба учун чиқишади. Жамоамизда катта ўзгаришлар рўй берди, шу сабабли, мослашиб олишимиз керак. Бизнинг мақсадимиз - барча совринларни қўлга киритиш. Олдимизда узун мавсум турибди", - тер Штегеннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда AS нашри.
28 ёшли тер Штеген айни пайтда жароҳатидан кейинги тикланиш жараёнини ўтказмоқда. Дарвозабон ноябрь ойида майдонга қайтиши кутилмоқда.