Италиянинг «Наполи» клуби ҳимоячиси Кулиду Кулибали «Манчестер Сити» томонидан билдирилган қизиқиш ҳақида фикр билдирди.
«Мен Неаполда беш йилдан бери яшайман ва бу ерда бахтиёрман деб айта оламан. Менинг оилам бахтиёр. Ҳар мавсумда чемпионлик учун кураш олиб борамиз. Ҳар доим мухлисларимиз бизни ижойиб тарзда қўллаб-қуватлашади».
Эслатиб ўтамиз, «шаҳарликлар»дан ташқари сенегаллик ҳимоячига «Манчестер Юнайтед» клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.