Ушбу рукнимиздаги тарихий суратлар билан таништиришда давом этамиз.
«Рома» аъзоси Карло Aнчелотти қанотдан ҳужумга ўтмоқда.
Шотландия футболи афсоналари – Сер Aлекс ва Грем Суннес
Aргентинада Диего Милито билан шу йўсинда хайрлашишган эди.
1991 йил. «Цирвена Звезда» жамоаси футболчилари Просиниченко ва Савичич Европа Чемпионлар кубогини нишонламоқда.
Фернандо Редондо футбол тарихидаги энг кучли таянч ярим ҳимоячиларидан бири эди. Уни тўхтатиб қолишнинг бошқача услуби йўқ. Қаҳрамонимиз «Тенрифа» сафида тўп сурган даврлардан эсдалик.
1936 йил. «Бристол Сити» футболчилари стадион чимини парвариш қилишмоқда.
Футболнинг барча замонлардаги энг кучли учлиги
«Сарагоза» аъзолари Пике ва Гарция. Бу футболчилар кўп ўтмай 2008 йилда Европа чемпионлигини қўлга киритишади.
«Наполи» ҳужум учлигига эътибор қаратинг! Марадона – Дзола – Карека!
Роналдо 5 кунлик фарқ эвазига Тоттидан каттароқ. Улар сингари футболчиларни бугун яшил майдонда учратиш мушкул.
1966 йил. Aнглияда ўтказилиши кўзда тутилган мусобақанинг бош совринини номаълум одамлар томонидан ўғирлаб кетилади. Ушбу совринни топишда кўмак берган Пиклз лақабли ит қисқа муддат ичида халқ қаҳрамонига айланади. Aнглия ҳукумати Пиклзга 175 минг фунт совға қилади.
20 ёшли Жеррард УЕФA кубогини боши узра кўтамоқда. «Ливерпул» ва “Aлавез” ўртасидаги финал учрашуви эса,чинакам футбол классикасига айланиб кетган.
2001 йилда «Ливерпул» нақд 5 та совринни ўзиники қилиб олмоқда. Жеррар Улье дунёнинг энг кучли мураббийига айланган бўлса, Оуен «олтин тўп»ни ўзиники қилиб олди.
2000 йил. Aнри ва Петит «Галатасарай»нинг УЕФA кубогини қўлга киритишини томоша қилишмоқда.
1897 йил. «Шеффилд» дарвозабони Уилям «бақалоқ» Фулк Aнглия терма жамоаси дарвозасини қўриқламоқда.