Лондоннинг "Арсенал" клуби дарвозабони Бернд Лено Англия Лига кубоги 1/8 финал доирасида "Ливерпуль" клубига қарши ўтказилган учрашувда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
Шу тариқа, германиялик дарвозабон "канонирлар" таркибида сўнгги 8 йилда "Энфилд"да гол ўтказмаган дарвозабонга айланди.
2012 йилнинг сентябрь ойида италиялик дарвозабон Вито Манноне "Ливерпуль" майдонида ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаганди. Ўшанда лондонликлар АПЛ доирасида "қизиллар"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.