Каталониянинг "Барселона" клуби янги футболчиси Сержиньо Дест Месси билан бирга ўйнашдан руҳланишини тан олди.
"Дунёнинг яхши футболчисининг ёнида ўйнаш - бу фантастика. Мен у учун қўлимдан келган барча нарсани қиламан. Нафақат Месси учун, балки "Барселона" учун. Бугун у билан илк марта кўришаман. Бу менга жуда катта далда беради", - АҚШлик футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.