Испаниянинг "Севилья" клуби вингери Лукас Окампос фаолиятини Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клубида давом эттириши мумкин дея хабар бермоқда ESPN.
Нашрнинг ёзишича, "қизил иблислар" Жжейдон Санчо ("Боруссия") ва Усмон Дембеле ("Барселона")ларни қўлга киритишни уддалай олмаганидан кейин, аргентиналик футболчига эътибор беришни бошлади.
"Севилья" ўз футболчисини 40 миллион евро эвазига "МЮ"га қўшиб юборишга рози.
26 ёшли Окампос андалусияликлар таркибида 2019 йилнинг ёзидан бери ўйнаб келмоқда. Шу давр мобайнида у 47 та учрашувда майдонга тушиб, 18 та гол киритди.