Мадриднинг «Реал» клуби трансфер ойнаси ёпилгунига қадар Франциянинг «Лион» клуби ярим ҳимоячиси Уссем Ауарни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Айни пайтда франциялик футболчилар «Арсенал» ва «ПСЖ» клублари жиддий қизиқиш билдиришаётган эди. Бироқ, икки клуб ҳам футболчи билан олиб борган музокара боши берган кўчага кириб қолганидан сўнг, «Реал» ушбу вазиятдан унумли фойдаланиб кетмоқчи.
Ауарнинг трансфер нархи 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.