Уссем Ауар ва Мемфис Депайлар Франциянинг «Лион» клубини тарк этмайдиган бўлишди. Бу ҳақда Франция матбуоти хабар бермоқда. «Лион» раҳбарияти ўз футболчиларини сотишни истамади.
Маълумки, Ауарга «Арсенал», «Манчестер Сити», ПСЖ ва "Реал" клублари қизиқиш билдиришаётганди. Депайнинг хизматига эса «Барселона» томонидан қизиқиш бориди.
Бироқ, клуб раҳбарияти якунда ҳар икки футболчини ҳам сотишни истамаётганлигини расман эълон қилди.