Англиянинг «Эвертон» клуби жорий мавсум ҳисобидан кетма-кет еттинчи марта ғалаба қозонди. Улар АПЛнинг тўртта, Англия Лига Кубогида 3 та ғалаба қозонди.
«Эвертон» бундай омадли стартни 1894/95 йилги мавсумдан бери кўрмай келаётганди.
Бугун Карло Анчелотти жамоаси «Брайтон» дарвозасини тўрт бор ишғол этди ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Киритилган голларнинг иккитаси Хамес Родригес ҳисобига ёзилди.