Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

«Ливерпуль» футболчиси «Вердер»да

Баҳо:
+ | -

Трансфер оламидаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Кьеза «Юве»да!

Италиянинг «Фиорентина» жамоаси ҳужумчиси Федерико Кьеза фаолиятини «Ювентус»да давом эттиради.

«Sky Italia» нашрининг маълум қилишича, айни дамда ҳужумчи Турин клубида тиббий кўрикдан ўтмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, томонлар футболчининг трансфер суммаси борасида келишувга эришган. Бундан ташқари, шахсий шартнома борасида футболчи билан ҳам келишув ҳал этилган.

Маълумотларга қараганда, бугун тунда «Ювентус» Федериконинг трансферини расман эълон қилади.

«Ливерпуль» футболчиси «Вердер»да?!

Трансфер ҳуқуқи «Ливерпуль»га тегишли бўлган Марко Груич фаолиятини Бундеслигада давом эттиради.

Goal нашрининг маълум қилишича, 24 ёшли футболчи билан «Вердер» шахсий шартнома борасида келишувга эришган.

Манбанинг маълум қилишича, футболчининг ўзи AПЛга қайтмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Марко билан шунингдек Италиянинг бир нечта клублари ҳам қизиқиб қолган эди.

Рюдигер «Милан»да?!

Лондоннинг «Челси» клуби марказий ҳимоячиси Aнтонио Рюдигер фаолиятини «Милан»да давом эттиришга рози бўлди.

«Tuttosport» нашрининг маълум қилишича, ҳимоячи ўйин амалиётисиз қолиб кетмоқчи эмас. У мавсум сўнггида бўлиб ўтиши кутилаётган Европа чемпионатида тўп суришни режа қилган.

Манбанинг маълум қилишича, «Милан» ҳимоячини бир мавсумга ижарага олмоқчи.

Баррека «Фиорентина»га ўтади

«Монако» клуби марказий ҳимоячиси Aнтонио Баррека тез орада «Фиорентина» аъзосига айланади.

«Tuttosport» нашрининг маълум қилишича, бугун футболчи Италияга учиб келди ва тез орада тиббий кўрикдан ўтади.

Манбанинг маълум қилишича, «Бинафшалар» ҳимоячини бир мавсумга ижарага олмоқда. Шуниндек, уларда мавсум сўнггида Баррекани 5 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олиш имконияти мавжуд.

Бугун «Қизил иблислар» авжида

Aнглиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси трансфер ойнасининг сўнгги кунидаги режаларини ошкор қилди.

«The Sun» нашрининг маълум қилишича, «қизил иблислар» жамоа нишонида «Порту» ҳимоячиси Aлекс Теллас ва эркин агент мақомидаги Эдинсон Каванилар мавжуд.

Манбанинг маълум қилишича, жамоа Усман Дембелени ижарага олишга яна бир бор уруниб кўради.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 21:00, 05.10.2020.
Ўқилди: 9262 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.