Кириш Регистрация
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм 1-0 Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма 1-0 Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль 3-1 Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм 2-1 Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон 0-1 Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе 0-2 Барселона
25/04 21:00 Болонья 0-2 Рома
25/04 21:30 Арсенал 1-0 Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия 2-1 Жирона
25/04 23:45 Верона 0-0 Лечче
26/04 00:00 Атлетико 3-2 Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

«Челси»да катта «тозалаш» кутилмоқда: Бир қатор футболчилар клубни тарк этиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Челси» клуби ёзги трансфер ойнасида таркибни сезиларли даражада қисқартиришни режалаштирмоқда. Football Transfers нашри хабарига кўра, бир йўла бир нечта футболчиларнинг лондонликлар билан хайрлашиши кутилмоқда.

Мудофаа чизиғидаги ўзгаришлар

Ҳозирда «Вест Хэм»да ижара асосида тўп тепаётган марказий ҳимоячи Аксель Дисаси «болғачилар»нинг доимий асосий таркиб ўйинчисига айланган. Агар «Вест Хэм» Премьер-лигадаги ўрнини сақлаб қолса, футболчининг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олиши кутилмоқда. Акс ҳолда, «аристократлар» ҳимоячи учун бошқа жамоа излашига тўғри келади.

Яна бир ҳимоячи Бенуа Бадиашиле ҳам кетишга яқин турибди. 2026 йилнинг январидан буён АПЛ баҳсларида майдонга тушмаган футболчи асосий таркибдаги ўрнини бутунлай йўқотган ва клуб уни сотувга қўйишга тайёр.

Ҳужумчилар тақдири

Мюнхеннинг «Бавария» клубида ижарада юрган Николас Жексоннинг ҳолати бироз мавҳум бўлиб турибди. Сенегаллик ҳужумчи Германияда қолишни истаётган бўлса-да, унинг сермаҳсуллиги мюнхенликларни қониқтирмаяпти. Шу сабабли Жексон «Челси»га қайтишга тайёргарлик кўрмоқда.

Шунингдек, жорий мавсум Премьер-лигада бор-йўғи битта гол уришга муваффақ бўлган Лиам Делап ҳам жамоа талабларига жавоб бермаяпти деб топилган. Унинг ҳам ёзда янги клубга ўтиш эҳтимоли юқори баҳоланмоқда.

Гарначо сотувга қўйилиши мумкин

Клубнинг энг қимматбаҳо активларидан бири Алехандро Гарначо борасида ҳам музокаралар бўлиши мумкин. Хабарларга кўра, аргентиналик иқтидор соҳибини 40 миллион фунт стерлинг эвазига сотиш варианти кўриб чиқилмоқда. Эътиборли жиҳати, яқинда истеъфога чиқарилган Лиам Росеньор футболчининг келажаги борасида аниқ бир қарорга келмаган эди.

Киритилди: 13:25, 26.04.2026.
Ўқилди: 468 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик