«Реал»да фаолият юритган «Фулхэм»нинг янги бош мураббийи Альваро Арбелоа Испания клубининг бир нечта футболчисини Лондонга таклиф этмоқчи. Бу ҳақда BBC Sport хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, Арбелоа «Реал»дан аргентиналик вингер Франко Мастантуонини ижарага олмоқчи. Бундан ташқари, у «Фулхэм» ҳимоячи Фран Гарсия ва ҳужумчи Гонсало Гарсияни сотиб олишини истамоқда.
Англия Премьер-лигасининг ўтган мавсумини «дала ҳовли эгалари» турнир жадвалида 11-ўринда якунлашди. Жамоа 38 та турда 52 очко жамғарди. Айтиш жоизки, пойтахт жамоасига еврокубоклар ҳудудига кириш учун бор-йўғи бир очко етмай қолди.













