«Манчестер Юнайтед»га Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Феликс Нмечани трансфер қилиш осон бўлмайди.
«Қизил иблислар» 25 ёшли футболчи учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади, шунингдек, уни ўз сафига қўшиб олишга «Ньюкасл» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Bild Sport маълумотига кўра, «асаларилар» (Дортмунд) Германия терма жамоаси ярим ҳимоячисини сотишдан камида 120 миллион евро ишлаб олмоқчи. Бунда футболчининг таниқли Transfermarkt порталидаги нархи сезиларли даражада паст — 50 миллион еврони ташкил этади.
Феликс Нмеча ўтган мавсумда Дортмунд жамоаси сафида 42 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.













