Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

«Ливерпуль»дан кетган Салоҳнинг олдида иккита йўл бор

Баҳо:
+1 | -

Ёзда «Ливерпуль»ни тарк этган мисрлик юлдузли ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ фаолиятини давом эттириш вариантларини кўриб чиқмоқда.

Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, 34 ёшли ҳужумчида МЛС ва Саудия Арабистони чемпионатидан таклифлар бор. Муҳаммад барча мавжуд вариантларни яхшилаб ўйлаб кўриб, кейин ўз келажаги бўйича якуний қарорга келмоқчи.

Англия Премьер-лигасининг ўтган мавсумида Салоҳ 27 та баҳсда қатнашиб, ўз ҳисобига еттита гол ва еттита голли узатма ёзиб қўйди. Мисрлик ҳужумчи Мерсисайд гранди шарафини 2017 йилдан 2026 йилгача ҳимоя қилди.

Киритилди: 13:18, 08.07.2026.
Ўқилди: 4500 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик