Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби 2025/26 йилги мавсумда асосий жамоа сафида бирорта ҳам ўйин ўтказмаган ўз тарбияланувчиларини сотиш орқали 108 миллион евро ишлаб олди. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.

Ушбу маблағлар клубнинг ёзги харажатларини, жумладан, Марк Кукурелья ва Дензел Дюмфрис трансферлари ҳамда Жозе Моуриньони "Бенфика"дан олиб келиш учун тўланган компенсацияни тўлиқ қоплади.

Даромаднинг асосий қисми Нико Паснинг трансферидан келиб тушди — "Реал" уни "Комо" клубига 60 миллион еврога сотди. Бу мадридликлар тарихидаги Альваро Моратадан кейинги энг қиммат тарбияланувчи трансфери ҳисобланади. Шу билан бирга, "Реал" футболчини қайтариб сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолган.

Виктор Муньоснинг "Ливерпуль"га ўтиши яна 20 миллион евро келтирди — футболчининг товон пулининг ярми Мадридга йўналтирилди. Шунингдек, "Милан"га ўтган Марио Хила ва "Борнмут" футболчисига айланган Альваро Родригеснинг ҳар бири учун клуб 15 миллион евродан олди. Бундан ташқари, Марио Мартиннинг сотувидан 3,5 миллион евро даромад кўрилди.

Яқин вақт ичида бу сумма янада ошиши мумкин. Испания иккинчи дивизионининг энг яхши тўпурари Серхио Аррибас "Альмерия"ни тарк этишга яқин турибди ва унга "Бенфика" томонидан қизиқиш билдирилмоқда. Потенциал трансфер "Реал"га яна 12 миллион евро фойда келтириши мумкин.

Киритилди: 21:11, 08.07.2026.
Ўқилди: 2363 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик