Кириш Регистрация

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди

Баҳо:
+3 | -

Ҳужумчи Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги сўроқ остида қолмоқда.

ElNacional.cat маълумотларига кўра, Мадрид клуби бразилиялик футболчига янги шартнома имзолаш борасида қарор қабул қилиш учун муддат белгилади. "Қироллик клуби" вингер билан боғлиқ вазиятни август ойига қадар ҳал қилмоқчи. Агар янги келишув бўйича муросага келинмаса, "Реал" форвардни трансферга қўйишга тайёр.

Винисиус Жуниор "Реал"га 2018 йилда "Фламенго"дан 45 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда бразилиялик футболчи "қаймоқранглилар" сафида барча турнирларда 53 та ўйин ўтказиб, 22 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 20:53, 08.07.2026.
Ўқилди: 4632 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик