"Реал" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга бошқа топ-клубларнинг эътиборини тортишда давом этмоқда.
Журналист Серхио Валентиннинг маълумотларига кўра, Мадрид клуби франциялик футболчининг трансфери бўйича "Челси"дан таклиф олган. "Қироллик клуби" "кўклар"нинг таклифини қабул қилган бўлса-да, футболчининг ўзи унга рад жавобини берди — у ёзги трансферлар ойнасида "Реал"ни тарк этишни истамаяпти.
Эдуардо Камавинга 2021 йилда "Ренн"дан "Реал"га 31 миллион евро эвазига ўтган эди. 2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи Мадрид клуби сафида барча турнирларда 43 та учрашув ўтказиб, иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Унинг "қаймоқранглилар" билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнигача амал қилади.













