Кириш Регистрация

«Машъал» янги бош мураббий номини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Муборакнинг "Машъал" профессионал футбол клуби раҳбарияти жамоанинг келажакдаги стратегик режалари ва олдига қўйилган юқори мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, Илдар Усманович Сакаевни бош мураббий этиб тайинлади. Томонлар ўртасидаги келишув жорий йилнинг якунига қадар амал қилади.
 
"Илдар Сакаев ўзбек футболида катта тажрибага эга бўлган, соҳанинг ички тизимини мукаммал биладиган мутахассислардан бири ҳисобланади. У футболчилик фаолияти давомида "Навбаҳор", "Косонсойчи", "Сўғдиёна" каби жамоаларда ярим ҳимоячи ва ҳужумчи сифатида тўп сурган. Мураббийлик фаолиятида эса "Оқ-тепа", "Андижон" ва "Янгиер" каби клубларни бошқариб, мухлислар ва мутахассислар эътирофига сазовор бўлган. Айниқса, унинг "Андижон" клубидаги фаолияти давомида жамоани Пролигадан Суперлигага олиб чиққани мураббийнинг юқори салоҳиятидан далолат беради.
 
Сўнгги йилларда Илдар Сакаев "Машъал" клуби тизимида спорт директори ва академия директори лавозимларида муваффақиятли меҳнат қилиб келди. У клубнинг ички муҳитини, академиядаги ёш иқтидорларнинг имкониятларини ва жамоанинг умумий стратегиясини жуда яхши билади. Айнан мана шу омиллар ва мураббийнинг бой тажрибаси унинг ушбу масъулиятли лавозимга тайинланишига асос бўлди. Янги бош мураббий олдига жамоанинг турнир жадвалидаги мавқеини мустаҳкамлаш, академия тарбияланувчиларини асосий таркибга интегратсия қилиш ва мухлисларга ёқадиган мазмунли ўйин намойиш этиш вазифалари қўйилган.
 
 "Машъал" ПФК жамоаси Илдар Усмановичга келгуси фаолиятида ва қўйилган мақсадларга эришишда улкан зафарлар тилайди", — дейилади клуб матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 17:52, 26.04.2026.
Ўқилди: 2038 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7003]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3398]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3156]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2985]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2140]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2008]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1982]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1958]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1835]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик