«Реал»нинг собиқ ҳужумчиси Карим Бензема «Барселона» форварди Ламин Ямал ва Мадрид клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Улар турли хил футболчилар, аммо иккиси ҳам ҳақиқий "қотил". Иккаласи ҳам ўйинни томоша қилаётганингизда сизни ҳаяжондан ўрнингиздан туришга мажбур қилади. Тезланиш, таваккал қилишга тайёрлик, муҳим баҳслардаги ирода... Ламин Ямалнинг оёқ ташқи қисми билан берадиган узатмалари, Винисиуснинг қанотдан ёриб киришлари... Буни томоша қилиш жуда ёқимли. Мен уларни ҳеч қачон бир-бирига солиштирмаган бўлардим", — деди Бензема.
Жорий мавсумда Ямал 45 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урди ва 18 та голли узатмани амалга оширди. Винисиус ҳисобида эса 49 та ўйин, 19 та гол ва 14 та самарали пас мавжуд.













