Кириш Регистрация

«Пахтакор»нинг ОЧЛ-2020даги иштироки якунлари

Баҳо:
+ | -

Қатарда марказлашган ҳолда ўтган Осиё чемпионлар лигасида «Пахтакор» чорак финалгача етиб борди.

Охирги марта "Шерлар" Чемпионлар Лигасида гуруҳ баҳсларидан 2010 йилда нимчорак финалга йўл олишни уддалаганди. 2009 йилдан бери эса чорак финалда ўйнаш насиб қилмаганди. Жорий мавсумда "Пахтакор" ушбу нохуш анъаналарга барҳам беришга эришди. Бунгача жамоамиз 2003, 2004 ва 2009 йилларда мусобақанинг чорак финалида ўйнаганди.

Шу тариқа 11 йил чорак финалсиз давом этган нохуш натижага чек қўйилди. Шу тариқа "Шерлар" 4-бор мусобақа чорак финалида ўйнашди. Сўнгги мавсумларда жамоанинг турнирдаги натижаси юқорига томон ҳаракатланмоқда. 2019 йил гуруҳ босқичида яхши ўйин кўрсатиб, барча жамоаларга етарлича қаршилик кўрсата олишини исботлаган "Пахтакор" бу йил Осиё етакчиларига сафига қайтаётганини намойиш қилди.

"Ал-Ҳилол" билан расман бекор қилинган икки ўйинни ҳисобдан чиқариб ташласак, "Пахтакор" ОЧЛ-2020да жами 6 ўйинда майдонга тушиб, 4 ғалаба, биттадан дуранг ва мағлубиятни қайд этди. Рақиб дарвозасига 8 гол урилиб, дарвозамиздан 4 тўп ўтказиб юборилди.

Агарда ушбу мавсумдаги кўрсаткичлар ҳисобга олинганда, «Пахтакор» Ўзбекистонга энг катта балл коэффицентини келтирган бўларди. "Пахтакор" коэффицент учун жами 19 балл тўплашга эришганди. Бироқ ОФК Кубоги мусобақаси якунига етмагани сабабли жорий йилги баллар ҳисобга олинмайди.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 16:40, 06.10.2020.
Ўқилди: 4129 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7021]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3405]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3176]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2990]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2145]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2016]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2008]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1968]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1864]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1816]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик