Кириш Регистрация

«Милан» ўтган мавсумда қанча зарар кўргани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Милан» ўтган мавсум якунлари бўйича молиявий ҳисоботни эълон қилди.

«Россонери» мавсум-2019/20да 195 миллион евро миқдорида зарар кўрди. Айниқса, коронавирус пандемияси туфайли кўрилган зарар клубга кучли таъсир кўрсатди.

«Ташқи таъсирларни инобатга олмаганда, молиявий натижалар яхшиланди. Бу орқали биз молиявий ҳалол ўйин тамойилига амал қиламиз. «Милан» каби жамоада ўзгаришга эришиш учун вақт талаб этилади. Аммо жамоа ва раҳбарият танланган ривожланиш йўли тўғри эканига ишонади», — дейилади «Милан» расмий сайтида эълон қилинган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, миланликлар ўтган мавсум якунида А серияда 6-ўринни эгаллади ва Европа лигаси гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 18:36, 09.10.2020.
Ўқилди: 2631 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7183]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3496]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3285]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3054]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2228]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2195]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2104]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2090]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2025]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2001]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик